Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
Гувоҳларнинг сўзлари ва маҳаллий ҳокимиятнинг баёнотига кўра, зарба миномётлар ва ракета қурилмаларидан берилган.
Афғонистон ҳукумати Покистонни Кунар вилоятидаги университетни оммавий ўққа тутишда айбламоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлган, 75 киши яраланган, деб хабар берди BBC.
Кунар университети 26 апрель куни ўққа тутилди. Гувоҳларнинг сўзлари ва маҳаллий ҳокимиятнинг баёнотига кўра, зарба миномётлар ва ракета қурилмаларидан берилган. Айрим манбаларда авиация ва дронлар қўлланилгани ҳақида айтилган. Жабрланганлар орасида талабалар ва ўқитувчилар бор.
Университет профессорларидан бири портлашлар жуда кучли ва кампус ҳудудида содир бўлганини айтди. Покистон айбловларни бутунлай рад этиб, уларни «сохта ва асоссиз» деб атамоқда.
Бу воқе Покистоннинг Кобулдаги гиёҳвандларни реабилитация қилиш марказига яна бир баҳсли зарбасидан бир неча ҳафта ўтиб содир бўлди, оқибатда БМТ маълумотларига кўра, 269 киши ҳалок бўлган эди.
Афғонистон-Покистон чегарасидаги вазият ўта кескинлигича қолмоқда. Икки давлат ўртасидаги можаро 2021 йилда Афғонистонда «Толибон» ҳокимиятга келганидан кейин кескинлашди.
Мавзуга оид
09:05
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026