Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
175та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади
Кейинги ўқув йилидан физикага ихтисослаштирилган 28та таянч мактаби ташкил этилиб, уларга тегишли ОТМнинг кафедралари бириктирилади, 2021–2023 йилларда жами 175та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади. Бу ҳақда президент қарорида маълум қилинди.
19 март куни давлат раҳбарининг “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5032-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2021–2023 йилларда физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Физика фани бўйича кадрлар, хусусан, қишлоқ жойлардаги мактаблар ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш дастурнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
2021–2022 йилларда босқичма-босқич республика ҳудудларида физика фанига ихтисослаштирилган жами 28та таянч мактаби ташкил этилиб, уларга тегишли ОТМнинг кафедралари бириктирилади.
Шунингдек, 2021–2023 йилларда жами 175та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади.
2021/2022 ўқув йилидан:
- умумий ўрта таълим муассасаларида физика фани кенгроқ ўқитиладиган вариатив ўқув режаси жорий қилинади;
- ихтисослаштирилган мактабларда физика фани таянч ўқув режада белгиланган ўқув соатлар доирасида ҳафтасига 3 соатдан ўқитилади.
- 2021 йил 1 октябргача физика фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув модуллари ишлаб чиқилади.
2022 йил 1 январгача:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги биттадан “Баркамол авлод” болалар мактабларида “STEM” физика клублари ташкил этилади;
физика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.
2021/2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида 20та умумтаълим муассасасида “виртуал лаборатория” лойиҳаси таълим жараёнига татбиқ этилади.
2022 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган мактабларнинг физика фани бўйича миллий сертификатлаш тизимида максимал баллнинг 70 ва ундан юқори фоизини тўплаган физика фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик устама ҳақи 50 фоиз миқдорида тўланади.
Мавзуга оид
19:51 / 07.10.2025
Физика бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди
10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
14:47 / 04.12.2024
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди
13:56 / 04.12.2024