Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШга биринчи марта Шимолий Корея фуқароси экстрадиция қилинди
Шимолий Корея фуқароси Мун Чхве Мён Малайзиядан АҚШга экстрадиция қилинди. У 22 март куни суд олдида жавоб беришни бошлади. АҚШ адлия вазирлигининг таъкидлашича, Мун Чхве Мён АҚШга экстрадиция қилинган биринчи шимолий кореялик ҳисобланади.
Малайзия 55 ёшли Мун Чхве Мённи АҚШга топширгани сабабли Шимолий Корея у билан дипломатик муносабатларни узганди. АҚШда таъкидланишича, у Шимолий Корея разведкаси ходими ҳисобланади.
Шимолий Корея фуқароси Пхенянга ҳашамат буюмларини етказишда АҚШ молия тизими орқали пул ювганликда айбланмоқда. У бунда АҚШ ва БМТ санкцияларини бузгани таъкидланмоқда.
Эркак Малайзияда рафиқаси ва икки қизи билан 10 йилдан кўпроқ яшаган.
Малайзия суди шимолий кореяликнинг экстрадиция қилинишини 2019 йил декабрдаёқ маъқуллаган. Эркак 2 йиллик суд тафтишларидан кейин АҚШга топширилган.
Ўз навбатида Шимолий Корея ўз фуқаросининг қонуний ташқи савдо билан шуғулланганини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026