22:28 / 23.03.2021
7498

Боғдод туманига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи ўринбосари Фозилов Акмал Муротович Фарғона вилояти Боғдод тумани прокурори этиб тайинланди. 

Акмал Фозилов 1987 йилда Учкўприк туманида туғилган. Наманган давлат университети ва Бош прокуратура Академиясини тамомлаган. Адлия маслаҳатчиси. 

2008—2014 йиллар давомида Фарғона вилояти прокуратураси органларида, 2014—2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлим катта прокурори, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2018—2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Top