Жаҳон | 15:26 / 24.03.2021
6654
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг катта картина 62 млн долларга сотилди

Британиялик рассом Саша Жафри чизган расм 1,5 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллайди – бу тўртта баскетбол майдони билан тенг.

Фото: sachajafri

Дубайда ўтказилган кимошди савдосида "Инсониятнинг саёҳати" деб номланган дунёдаги энг катта картина 62 млн долларга сотилди

Британиялик рассом Саша Жафри чизган расм 1,5 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллайди – бу тўртта баскетбол майдони билан тенг.

Картина 70 қисмдан иборат. Уни дастлаб қисмлаб сотиш режалаштирилганди. Аммо Дубайда яшовчи ва криптовалютага ихтисослашган компания эгаси бўлган Андре Абдун картинани бутунича сотиб олди. 

"Инсониятнинг саёҳати" картинаси Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Жафри суратни чизишни ўтган йил сентябрида якунлаган. Картина 140 мамлакатда яшовчи болаларнинг интернет орқали рассомга жўнатган ижод намуналарига асосланган. 

Мавзуга оид