Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистонда суд-экспертлик институтини ҳар томонлама ривожлантириш, бу соҳадаги муаммолар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда мамлакатда суд экспертизаси назарияси ва амалиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини шакллантириш, шунингдек, 2021–2025 йиллар давомида суд-экспертлик тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсад қилинган.
Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари ва вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
- суд экспертларининг холислиги ва мустақиллигини таъминлаш, соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани мунтазам такомиллаштириб бориш;
- суд-экспертлик фаолиятини кенгайтириш ҳамда суд экспертизаларининг сифати ва ишончлилигини ошириш;
- суд-экспертлик фаолиятида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, шу жумладан услубиёт ва регламентларни такомиллаштириш ҳамда соҳага фан ва техника ютуқларини жорий этиш;
- суд-экспертлик фаолиятида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда суд экспертларини тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш;
- нодавлат суд экспертиза институтини ривожлантириш;
- суд-экспертлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни таъминлаш ва ривожлантириш;
- суд-экспертлик фаолияти моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги суд экспертиза муассасалари мавжуд штат бирликлари доирасида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази ҳузурида 15та штат бирлигидан иборат Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
- давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига илмий-услубий раҳбарликни амалга ошириш;
- суд-экспертлик вазифаларини ҳал қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш ва ягона илмий-методик ёндашувларни ишлаб чиқиш;
- судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, таълим муассасалари ва илмий ташкилотларга методик ёрдам кўрсатиш шаклларини ташкил қилиш;
- суд-экспертлик фаолиятига фан ва техника ютуқларини жорий этиш бўйича чоралар кўриш;
- суд экспертизаси соҳасидаги тизимли муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга доир илмий асосланган таклифлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини доимий равишда ўрганиш орқали суд экспертизаси янги турлари ҳамда услубиётларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш;
- суд экспертизаси соҳасига ривожланган ахборот технологиялари ва инновацияларни кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- суд-экспертлик фаолиятини илмий-услубий ҳамда бошқа ахборотлар билан таъминлаш.
Суд-экспертиза соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида қуйидаги олий таълим муассасаларида:
- 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетида “Суд-экспертизаси ва криминалистика” ҳамда Тошкент давлат транспорт университетида “Суд-автотехник экспертизаси” бўйича;
- 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Архитектура ва қурилиш институтида “Суд-қурилиш ва суд-ер экспертиза”лари ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Суд-иқтисодий экспертизаси” бўйича магистратура мутахассисликлари ташкил этилади.
Адлия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади.
Мавзуга оид
13:22 / 10.03.2026
Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти ташкил этилади
18:49 / 24.01.2026
Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади
10:23 / 24.10.2025
Медиация институтини такомиллаштириш бошланяпти
14:25 / 22.10.2025