Ўзбекистон | 10:09 / 27.03.2021
53682
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 200га яқинлашди

ССВ матбуот хизмати 26 март куни Ўзбекистоннинг ўнта ҳудудида 186 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 26 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82146 (+186) нафарни ташкил этмоқда. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 1 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 17 нафари Тошкент вилоятида,
  • 143 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек,  1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 625 нафарга етди.

Кеча кун давомида:

  • Тошкент вилоятида 18 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80360 (+112) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1161 нафар бемор даволанмоқда, шундан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид