18:03 / 27.03.2021
2510

Нукус ва Тахиатош ҳокимларига ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлар тайинланди

Жолдасбай Абдижамилов / Фото: Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати

Жолдасбай Абдижамилов Нукус шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабарига кўра, Жолдасбай Зинатдинович шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Замир Джиемуратов Тахиатош тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Замир Джиемуратов / Фото: Қорақалпоғистон хабар агентлиги

Қорақалпоғистон хабар агентлигига кўра, тайинловга қадар Замир Айтмағанбетович Тахиатош тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестицияларва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Қорақалпоғистон Экология қўмитаси раисига, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорига, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига, Кегейли тумани ҳокимига, Қорақалпоғистон маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирига ўринбосарлар тайинланган эди.

Top