Соғлом ҳаёт | 11:13 / 04.10.2025
1864
1 дақиқада ўқилади

Нукус шаҳрида “Саломатлик марафони” старт олди

Бир ой давом этадиган мазкур акция доирасида аҳолини кенг кўламли скрининг ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш кўзда тутилган.

ССВнинг маълум қилишича, тиббий текширувлар бир пайтнинг ўзида 13 та локация — Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ва 12 та оилавий поликлиникада бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, 3 та жамоат жойида ташкил этилган “Саломатлик майдончалари”да соғлом турмуш тарзи тарғиботига доир тадбирлар, антропометрия, қон босими ва пульс ўлчаш каби кўриклар амалга ошириляпти.

Бу жараёнга маҳаллий шифокор ва ҳамширалар билан бирга, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда бир қатор илғор хорижий клиникалардан етакчи мутахассислар жалб этилган. 

Текширувлар натижалари ягона электрон ахборот базаси – DMED тизимига киритилиб, беморлар саломатлигини доимий мониторинг қилиб  бориш имконияти яратиляпти. 

Ўз навбатида, марафон доирасида ҳудуддаги тиббиёт ходимлари воркшоп форматида ташкил этилган интерактив машғулотлар орқали ўз билим ва маҳоратини оширяпти.

Мавзуга оид