Ўзбекистон | 13:32 / 27.03.2021
1408
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда қарздор ота фарзандлари таъминоти учун 51,5 миллион сўм тўлади

Фото: KUN.UZ

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида алиментдан қарздор бўлган ота фарзандларининг таъминоти учун 51,5 миллион сўм тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг қарори билан фуқаро К.Э.дан ундирувчи Н.М. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун алимент пули ундириш белгиланган. Аммо фуқаро К.Э. анча вақтдан буён алимент тўловларини тўламасдан келган.

Мазкур қарор бўйича МИБ Паст Дарғом туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Бюро ходимлари томонидан қарздор ота билан атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилгач, у фарзандлари таъминоти учун улар вояга етгунча бўлган муддатга 51 миллион 574 минг сўм алимент пулини тўлаб берган.

Маълум қилинишича, қарздор ота 51 миллион 574 минг сўм маблағни тўлаб берганидан сўнг мазкур суд ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид