Жаҳон | 22:11 / 30.03.2021
2914
1 дақиқада ўқилади

АҚШ сурияликларга 600 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратади

АҚШ сурияликларга 596 млн долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратади. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд Сурияни қўллаб-қувватлаш бўйича “Брюссел-5” видеоанжуманида маълум қилди.

Томас-Гринфилд ўз нутқида президент Башар Асад тузуми ва Россиянинг Суриядаги ҳаракатларини қоралаган. Унинг таъкидлашича, АҚШнинг ёрдами 13,4 млн сурияликка ва Туркия, Ливан, Иордания, Ироқ ва Мисрдаги 5,6 млн қочқинга асқатмоқда. АҚШнинг Сурияга 10 йил давомида кўрсатган ёрдамининг умумий қиймати деярли 13 млрд долларга етган. 

“Сурия халқи сон-саноқсиз ваҳшийликларга, жумладан Асад тузуми ва Россиянинг ҳаво зарбаларига, зўравонликларга, бешафқат ИШИД ва кимёвий қурол қўлланган ҳужумларга тўқнаш келди”, деб айтилган АҚШ давлат департаменти хабарида. Вашингтоннинг фикрича, коррупция ва Башар Асаднинг нокомпетент иқтисодий хатти-ҳаракатлари Суриядаги инқирозни янада оғирлаштирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид