Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакияда "Спутник V" билан боғлиқ можаро сабабли бош вазир алмашди
Аввалроқ қатор вазирлар истеъфога чиққанди.
Словакия президенти Зузана Чапутова собиқ молия вазири Эдуард Ҳегерга янги ҳукуматни шакллантириш топшириғини берди. Аввалги бош вазир Игор Матович молия вазирлигини бошқаради.
Мамлакатда ҳукумат алмашиши Матовичнинг ҳали ЕИ маъқулламасдан туриб Россиядан коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасини олиб келишга қарор қилиши натижасида келиб чиққан можаро сабабли юз берди.
У мазкур келишув ҳақида на президент, на вазирлар ва на ҳукмрон коалициядаги иттифоқчиларини хабардор қилган. Вакцинанинг биринчи партияси 1 март куни олиб келингани маълум қилинди.
Шундан сўнг ҳукмрон коалициядаги икки партия унинг истеъфосини талаб қилди. Кейин эса соғлиқни сақлаш вазири Марек Крайчи ва яна бир нечта вазир истеъфога чиқди.
ОАВнинг маълум қилишича, Ҳегер президентга вазирлар рўйхатини тақдим этган. Бу хабарни Словакия президентининг матбуот котиби Мартин Стрижинец ҳам тасдиқлаган.
Мавзуга оид
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:05 / 26.02.2026