«Migration consulting agency» ХБА фаолияти яна тўхтатилди
«Migration-consulting-agency-xususiy bandlik agentligi» МЧЖнинг лицензияси суд қарорига асосан вақтинча бекор қилинди. Aгентлик фаолияти ноябр ойида ҳам етарли захира маблағи бўлмагани учун вақтинча тўхтатилган эди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида етарли захира маблағларни шакллантирмаган хусусий бандлик агентлиги – «Migration-consulting-agency»нинг лицензияси вақтинча бекор қилинди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборотига кўра, агентлик лицензияни 2019 йил 6 мартда олган. Ушбу лицензия жамғармада етарли захира маблағлари бўлмагани боис Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан вақтинча тўхтатилган.
Aгентлик фаолияти ҳисобрақамида БҲМнинг 8500 баравари миқдоридаги маблағларни захира қилгунга қадар тўхтатиб турилади.
2020 йил 13 августда янги таҳрирда қабул қилинган «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида» қонунга асосан, Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун хусусий бандлик агентликлари захира қилинадиган сумма сарфланган тақдирда маблағларнинг ўрнини тўлдириш, шунингдек, лицензия тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда маблағни қайтариш шартлари билан БҲМнинг 8500 баравари миқдоридаги маблағларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўйилиши белгиланган.
«Migration-consulting-agency» хусусий бандлик агентлигининг лиценсияси захира маблағлари етарли бўлмагани сабабли 2020 йил ноябр ойида ҳам вақтинча тўхтатилган эди. Ўшанда юқоридаги қонун талабини бажармаган 20та ХБА фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилганди.
Йил бошида суд ва лицензияловчи органнинг қарорлари билан 3 та ХБА фаолияти вақтинча тўхтатилган, 4 тасиники бекор қилинган эди.
Мавзуга оид
13:59 / 09.02.2021
Тўртта хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинди, яна учтасиники тўхтатилди
19:10 / 28.11.2020
Хусусий бандлик агентликларида Кореяга мигрантларни юборишга ваколат йўқ – Миграция агентлиги
09:30 / 28.11.2020
13 та хусусий бандлик агентлиги ҳаммаси бўлиб нечта одамни алдагани маълум қилинди
20:06 / 27.11.2020