Хусусий бандлик агентликларида Кореяга мигрантларни юборишга ваколат йўқ – Миграция агентлиги
AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхонов Корея Республикасига фуқароларни ишга юбориш ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳозирда Корея Республикасига мигрантларни юбориш учун фақат Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида имконият бор. Ҳеч бир хусусий бандлик агентлиги Корея Республикасининг мигрантларни қабул қиладиган ваколатли органи билан шартномага эга эмас. Aгарда хусусий бандлик агентликлари Кореянинг Инсон ресурслари маркази ташкилоти билан шартнома тузиб, улар қўйган талабларни бажарса, қонунда ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
“Лекин Корея Республикасининг ҳукуматлараро келишувидаги талаби бўйича улар фақат биз билан ишлайди. Бу дегани кимгадир тақиқ қўйилган, биз монополистмиз дегани эмас.
Бир нарса тўғри қабул қилинишини сўрардим. Хусусий бандлик агентлиги билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бир хил ваколатга эга бўлган ташкилот.
Мана, 20та хусусий бандлик агентлигимиз қолди. Улар Кореядаги мигрантларни қабул қиладиган ягона ваколатли орган билан шартнома қила олса, буни текшириб, халққа эълон қилишга тайёрмиз”,- деди агентлик бошлиғи.
Мавзуга оид
08:21 / 16.12.2024
Кореядаги ўзбекистонликлар иш жойини ташлаб кетгани туфайли кафиллардан 2 млрд сўм ундирилди
08:10 / 30.11.2024
Кореяга ишлаш учун борган икки ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетди
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
14:20 / 07.10.2024