11:07 / 01.04.2021
2856

Чортоқ туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Хуршид Абдумаликов Чортоқ тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Хуршид Абдумаликов Абдумуталович 1984 йили Янгиқўрғон туманида туғилган. 2009 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Мутахассислиги – халқаро муносабатлар. 

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Санкт-Петербург профессор Суханов Александр Иванович клиникаси тизим администраторлигидан бошлаган.

2018—2020 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. У 2020 йилдан  Нанай экотуризм дирекцияси давлат унитар корхонаси директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Top