Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда қалбаки пул сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Наманган вилояти Чортоқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки банкнотларни муомалага киритишга уринган шахс ушланди.
Фото: ДХХ
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки банкнотларни муомалага киритиш ҳолатига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, Андижон вилоятининг Асака туманида истиқомат қилувчи, 2005 йилда туғилган шахс “шартли харидор”га 200 дона 100 минг сўмлик ва 125 дона 200 минг сўмлик купюрадаги қалбаки жами 45 млн сўмни 18 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Шунингдек, унинг ёнидан қўшимча равишда 100 минг сўмлик купюрадаги 5 млн сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ҳам олинган.
Қайд этилишича, ушланган шахснинг яшаш хонадонидан ноутбук, рангли принтер, бўёқлар ҳамда қоғозлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Таъкидланишича, мазкур фуқаро муқаддам ҳам худди шундай жиноятни содир этганлиги учун судланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:20 / 03.03.2026
819 млн сўмлик олтинни чегарадан яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
12:33 / 02.03.2026
Тошкентда кучли дориларга қарши рейд: минглаб препаратлар мусодара қилинди
17:53 / 27.02.2026
ДХХ Халқ банки ходими ушланганини айтди. Банк буни расман инкор этди
08:22 / 25.02.2026