Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда поезд енгил машинани уриб юбориши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Наманган вилоятида Gentra’ни поезд уриб кетди. Воқеа оқибатида машина ичидаги барча – беш аёл ва кичик бола вафот этди. Машина ҳайдовчиси яқинлашиб келаётган поезд олдидан темирйўлни кесиб ўтишга уринган.
Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги темирйўл кесишмасида поезд Gentra’ни уриб юборишидан 6 киши ҳалок бўлди. ЙТҲдан кейинги ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 13 сентябр куни Чортоқ ва Уйчи бекатлари ўртасидаги қўриқланмаган темирйўл кесишмасида содир бўлди.
Gentra ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, яқинлашиб келаётган поезд олдидан темирйўлни кесиб ўтишга уринган.
«Ўзбекистон темирйўллари» машинада олти киши беш аёл ва кичик бола бўлгани, кучли тўқнашув оқибатида машинада ҳеч ким омон қолмагани ҳақида хабар берган.
Поезд машинистлари шошилинч тормозни қўллашган, аммо фожианинг олдини олишнинг иложи бўлмаган. Поездга қисман зарар етган.
Мавзуга оид
13:20
Фарғонада вояга етмаган шахс Malibu'да учта болани уриб кетди. Улардан бири вафот этди
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
12:22 / 16.05.2026