Спорт | 02:14 / 03.04.2021
11570
2 дақиқада ўқилади

БАА чемпионати. «Шабоб Ал Аҳли» ғалаба қозонди. Машариповда ғалаба голи+ассист

БАА Про лигасининг 23-турида «Шабоб Ал Аҳли» ўз майдонида «Ал Фужайра»ни қабул қилиб, 90-дақиқада ғалабани илиб кетди. Эътиборлиси, ғалаба голи  Жалолиддин Машарипов ҳисобига ёзилди. Жалолиддин голдан ташқари ўз ҳисобига ассист ҳам ёздириб қўйди. Мезбонлар сафида ўзбекистонлик яна бир яримҳимоячи Одил Ҳамробеков ўйинни асосий таркибда бошлаб, 39-дақиқада захирага олинди. 

«Шабоб Ал Аҳли» очколарини 43тага етказиб, 3-ўринга чиқиб олди. 

Достон Ҳамдамов тўп тепадиган «Ҳатта» ўз уйида «Ад Дафра» билан жанговар дуранг қайд этди. Достон 80 дақиқа давомида ҳаракат қилди. «Ҳатта» 9 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди. 

БАА Про лигаси, 23-тур, 2 апрель
Шабоб Ал Аҳли — Ал Фужайра 3:2
Голлар
: да Круз (39), Муҳаммад Жума (52), Машарипов (90) — Коутиньо (3), Овалаби (32).

Ҳатта — Ад Дафра 2:2
Голлар
: Жонатас (45+2, 53 пенальти) — Диоп (8), Ал Жунайби (76).

Мавзуга оид