17:09 / 03.04.2021
8891

Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд қайд этилди

Мамлакатда жами касаллик юқтириш ҳолатлари сони 251 мингдан ошган.

Фото: Reuters

Қозоғистонда ўтган суткада 2122та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди.

Бу пандемия бошланганидан буён суткалик касалланишлар бўйича рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

 Аввалги рекорд 1 апрел куни қайд этилганди – бир суткада 2077та ҳолат. Бунга қадар энг кўп касалланиш ҳолати 2020 йилнинг 9 июлида юз берганди (1962та).

Мамлакатда жами касаллик юқтириш ҳолатлари сони 251 мингдан ошган.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирус билан боғлиқ вазият ўзгармайдиган бўлса, бутун ҳукуматни алмаштиришини айтганди.

Top