Жамият | 22:39 / 05.04.2021
4157
1 дақиқада ўқилади

Пахтачида трансформатор бузилгани учун одамлар кўчани ёпди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги маҳаллалардан бирида трансформатор носоз ҳолга келиб, бир муддат электр энергия таъминотида узилишлар бўлгани учун одамлар норозилик сифатида кўчани ёпган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун, 5 апрель куни Пахтачи тумани «Сарой» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи одамлар М37 Самарқанд-Бухоро-Ашхобод халқаро автомобиль йўлининг шу маҳалла ҳудудидан ўтувчи қисмини ёпишга ҳаракат қилган.

Бунга, маҳаллада жойлашган трансформатор яроқсиз ҳолга келиб, одамларнинг бир муддат электр энергияси таъминотисиз қолгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, ҳодиса жойига ИИБ ходимлари бориб, одамлар билан тушунтириш ишларини олиб борган ва улар уйларига тарқатиб юборган.

Таъкидланишича, айни дамда маҳаллага янги трансформатор олиб бориб ўрнатилмоқда.

Мавзуга оид