Жаҳон | 15:56 / 05.04.2021
5836
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон жанубида кенг миқёсли ҳарбий машғулотлар ўтказилади

Машғулотлар апрелнинг иккинчи ярмида «Сумбулак», «Момирак» ва «Ҳарбмайдон» полигонларида ўтказилади.

Фото: Илья Питалев

Хатлон гарнизонининг учта ҳарбий полигонида Тожикистон қуролли кучлари бош штаби томонидан ташкил этилган кенг миқёсдаги оператив тактик машғулотлар ўтказилади.

Машғулотларда мамлакат кучишлатар тузилмалари вакиллари, Хатлон области резервчилари, республика давлат органлари ходимлари, Тожикистондаги 201-Россия ҳарбий базасининг аскар ва офицерлари иштирок этади.

 Мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот котиби, полковник Фаридун Маҳмадализоданинг сўзларига кўра, машғулотлар апрелнинг иккинчи ярмида «Сумбулак», «Момирак» ва «Ҳарбмайдон» полигонларида ўтказилади.

 Ҳарбий машғулотларга зирҳли техника, артиллерия ва авиация жалб этилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид