Жаҳон | 20:49 / 07.04.2021
2653
1 дақиқада ўқилади

АҚШ БМТ орқали Фаластинга 150 млн доллар беради

АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трамп Фаластинга ёрдам беришни тўхтатиб қўйганди. Американинг ҳозирги ҳукумати унинг бу қарорини бекор қилиш ниятида.

Фото: AP Photo

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Фаластинга 150 млн долларлик ёрдам пакетини тақдим этмоқчи. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.

АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трамп Фаластинга ёрдам беришни тўхтатиб қўйганди. Американинг ҳозирги ҳукумати унинг бу қарорини бекор қилиш ниятида.

Хабарда айтилишича, давлат департаменти чоршанба куни БМТнинг Яқин Шарқдаги агентлиги орқали фаластинликларга 150 млн доллар миқдорида ёрдам тақдим этилиши ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд Қўшма Штатлар Фаластинга 15 млн доллар миқдорида инсонпарварлик ёрдами жўнатишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, бу маблағ коронавирусдан даволанаётган беморлар ётган шифохоналар, қашшоқ оилалар ҳамда озиқ-овқат дастурларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид