Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп миллиардер яшайдиган шаҳар номи маълум бўлди
Ўтган йили Хитой пойтахтида 33 нафар янги миллиардер пайдо бўлган. Пекиннинг энг бой инсони ByteDance компанияси асосчиси Чжен Имин ҳисобланади. Унинг бойлиги 35,6 млрд долларни ташкил этади.
Пекин дунёдаги энг кўп миллиардер яшайдиган шаҳарга айланди. Ўтган йили бу ерда яшайдиган миллиардерлар сони 100 нафарга етган. Бу Forbes журнали берган маълумотда акс этган.
Қайд этилишича, ўтган йили Хитой пойтахтида 33 нафар янги миллиардер пайдо бўлган. Пекиннинг энг бой инсони ByteDance компанияси асосчиси Чжен Имин ҳисобланади. Унинг бойлиги 35,6 млрд долларни ташкил этади.
Ундан кейинги ўринни 99 нафар миллиардер билан Нью-Йорк эгаллади. Бу шаҳарда ўтган йили миллиардерлар сафига яна етти киши қўшилган. Нью-Йоркдаги энг бой инсон эса шаҳарнинг собиқ мэри ва бизнесмен Майкл Блумберг бўлиб, унинг бойлиги 59 млрд доллар.
Шу билан бирга, АҚШ миллиардерлар сони бўйича етакчи бўлиб турибди (724 нафар). Хитой Ҳонгконг ва Макаони қўшиб ҳисоблаганда иккинчи ўринда (698 нафар). Кейинги ўринларни Ҳиндистон (140), Германия (136) ва Россия (117) эгаллаган.
Мавзуга оид
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
07:37 / 09.02.2026