07:43 / 09.04.2021
3183

Бугун Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-26 даража иссиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-24 даража иссиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-19 даража илиқ бўлади.

Top