Ўзбекистон | 14:07 / 10.04.2021
21052
1 дақиқада ўқилади

Божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Ўткир Қодиров Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ўткир Қодиров 1984 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. 

У Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти йиғма-таҳлил бўлими бошлиғи, Ташқи савдо вазирлиги импорт таҳлили ва ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш таклифларини шакллантириш бошқармаси бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлигида шартнома-ҳуқуқ  бошқармаси масъул ходими, президент администрациясида масъул ходим лавозимларида фаолият юритган.

Аввалроқ, Анвар Асамов Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди. А.Асамов 2020 йилдан буён инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Мавзуга оид