Ўзбекистон | 18:23
498
1 дақиқада ўқилади

Жисмоний шахсларнинг хориждан биофаол қўшимчалар олиб кириш тартибига ўзгартириш киритилди

Эндиликда жисмоний шахслар хориждан 10 хил номдаги бирламчи қадоқда бўлган биологик фаол қўшимчаларни ҳар биридан битта қадоқдан ошмаган миқдорда олиб киришлари мумкин. Фақат бунда уларнинг умумий оғирлиги 3 килодан кўп бўлмаслиги шарт.

Фото: iStock

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритилди.

Ўзгартиришларга кўра, эндиликда жисмоний шахслар хориждан 10 хил номдаги бирламчи қадоқда бўлган биологик фаол қўшимчаларни ҳар биридан битта қадоқдан ошмаган миқдорда олиб киришлари мумкин. Фақат бунда уларнинг умумий оғирлиги 3 кгдан кўп бўлмаслиги шарт.

Бунга қадар жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган биологик фаол қўшимчаларнинг меъёрлари уларнинг шаклига (суюқ, кукун, таблетка ва бошқалар) қараб белгиланган эди.

Божхона қўмитасининг қайд этишича, таблетка ёки капсула кўринишидаги биологик фаол қўшимчалардан 100 донагача олиб кириш мумкин эди. Аммо айнан шу турдаги биологик фаол қўшимча 1 та қадоқда 100 донадан зиёд қадоқланган ҳолатлар амалиётда кўп учраган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид