«Марказий Осиё» халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйилди
10 апрель куни Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи чегара ҳудудда («Ғишткўприк» – «Жибек жоли») «Марказий Осиё» халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйиш маросими ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси бош вазири Асқар Мамин иштирок этди.
«Сўнгги йилларда давлатларимиз раҳбарларининг ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган самимий, илиқ муносабатлари туфайли мамлакатларимиз ўртасида яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, президентларимизнинг ташаббуслари ва сиёсий иродалари туфайли кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилиб, ўзаро манфаатли лойиҳалар билан бойитилаётгани таъкидланди.
«Марказий Осиё» халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик маркази ушбу лойиҳаларнинг амалдаги ифодасидир.
Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу лойиҳа нафақат икки томон учун самарали бўлади, балки минтақада савдо-иқтисодий алоқалар ривожига ҳам қўшимча туртки беради.
Қозоғистонга ташриф доирасида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашиш ва икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилиш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида ишчи йиғилиши ҳам ўтказилди.
Йиғилишда қардош халқларимиз манфаатлари йўлида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил амалга оширишнинг мақбул йўллари атрофлича муҳокама қилинди», дейилади Ўзбекистон ҳукумати портали хабарида.
Мавзуга оид
00:57 / 10.09.2024
Россия ва Ўзбекистон ўртасида «Агроэкспресс» қатновлари бўйича шартнома имзоланди
22:17 / 09.09.2024
Россия ва Ўзбекистон ўртасида темирйўл қатнови тўлиқ тиклангани эълон қилинди
18:21 / 09.09.2024
Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга икки кунлик ташриф билан келди
19:49 / 17.08.2024