Россия ва Ўзбекистон ўртасида «Агроэкспресс» қатновлари бўйича шартнома имзоланди
Шунингдек, дори воситаларини маркалаш ва тиббиёт ходимлари малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Россия бош вазири Михаил Мишустин ва Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг бешинчи йиғилиши якунлари бўйича қўшма коммюникени имзоладилар, деб хабар берди «Интерфакс».
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов «Агроэкспресс» тезлаштирилган темир йўл қатновларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзоладилар.
Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко ва Ўзбекистон Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев тиббий мақсадларда фойдаланиш учун дори воситаларининг маркалаш кодлари ҳақидаги маълумотларни узатиш мақсадида ахборот алмашиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзоладилар.
Бундан ташқари, Мурашко ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров вазирликлар ўртасида тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги баённомани имзоладилар.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024