Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга икки кунлик ташриф билан келди
Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилади.
Россия бош вазири Михаил Мишустин Тошкентга учиб келди ва Россия билан Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия раҳбари билан йиғилиш ўтказади.
Мишустин ўз ташрифини Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишдан ва «Матонат мадҳияси» монументи пойига гул қўйишдан бошлади. У Ўзбекистонда 10 сентябргача қолади.
Михаил Мишустин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Ғалаба боғининг бош павилони – «Шон-шараф музейи»ни кўздан кечирди. Бош вазирга Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки тарихига бағишланган кўргазма намойиш этилди. Уни «Матонат мадҳияси» монументи ёнида фахрий қоровул ва ҳарбий оркестр кутиб олди.
Ташриф давомида Россия бош вазирига Тошкентдаги юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи «Технопарк» фаолияти намойиш этилди. Кейин 2018 йилда тузилган қўшма комиссиянинг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилади. Гап Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентдаги учрашувида эришилган келишувлар ҳақида кетмоқда. Давлат раҳбарлари савдо, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатлар пакетини имзолаган эди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024