Ўзбекистон | 14:37 / 10.04.2021
2883
1 дақиқада ўқилади

Нукусда қўлбола усулда ароқ тайёрлаб сотаётган аёл қўлга тушди 

Нукус шаҳрида қўлбола усулда ароқ тайёрлаб сотиш билан шуғулланган аёл қўлга тушди. Маълум бўлишича, фуқаро ўз уйида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, қўлбола усулда тайёрланган 0,5 литр ҳажмли спиртли ичимликларнинг ҳар бир шишасини 14,583 сўмдан жами 180 шишани 2 625 000 сўмга сотган вақтида ушланган. 

Тадбир натижасида фуқаронинг уйида 0,5 литр ҳажмли 47 шиша ароқ борлиги аниқланган. Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан ўтказилган текширувда ашёвий далил тариқасида олинган алкоголь маҳсулотлари истеъмол учун яроқсизлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон ИИВ эксперт-криминалистика бўлимининг хулосасида ашёвий далил тариқасида олинган, жами 227 дона ароқ шишаларининг оғзидаги акциз маркалардан 7 дона марка қалбаки эмаслиги, қолган 220 дона акциз марка қалбаки экани кўрсатилган.

Мавзуга оид