АҚШ ва Хитой Жанубий Хитой денгизидаги ҳарбий фаоллигини кескин кучайтирди
АҚШ ва Хитой авиаташувчи гуруҳларининг Жанубий Хитой денгизида бир вақтнинг ўзида пайдо бўлиши кам учрайдиган ҳолатдир.
АҚШ ва Хитой Жанубий Хитой денгизидаги ҳарбий фаоллигини кескин кучайтирди. Денгиз Хитой ва минтақанинг бир неча давлати ўртасидаги ҳудудий баҳслар объекти ҳисобланади.
CNN телеканалининг қайд этишича, Хитой ҳарбий-денгиз кучларига қарашли «Ляонин» авиаташувчи кемаси Тайван яқинида машғулотларини якунлаганидан сўнг шанба куни Жанубий Хитой денгизига кирган. Аммо бу хабар расман тасдиқланмаган.
Ўз навбатида, АҚШнинг Theodore Roosevelt атом авиаташувчиси ва USS Makin Island десант кемаси етакчилигидаги авиаташув зарба берувчи гуруҳи Жанубий Хитой денгизида машғулотлар ўтказган. Гуруҳ таркибида, шунингдек, эсминецлар ва десант амфибия кемалари, қирувчи самолётлар, вертолётлар бор.
ОАВнинг ёзишича, АҚШ ва Хитой авиаташувчи гуруҳларининг Жанубий Хитой денгизида бир вақтнинг ўзида пайдо бўлиши кам учрайдиган ҳолатдир.
Хитой, Филиппин, Малайзия, Бруней ва Вьетнам бир неча йилдан буён Жанубий Хитой денгизидаги Спратли архипелаги борасида ҳудудий баҳс олиб боради.
Мавзуга оид
09:10
Миллионлаб америкаликлар президентлик сайловларида овоз бериб бўлди
08:20
Шавкат Мирзиёев Си Жинпинг ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан суҳбатлар ўтказди
22:17 / 23.10.2024
АҚШда чатбот билан мулоқотда бўлиб келган 14 ёшли ўсмир кейин ўз жонига қасд қилди
22:00 / 23.10.2024