Иқтисодиёт | 16:14 / 12.04.2021
13878
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси арзонлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 13 апрел кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 2,51 сўмга тушиб, 10 475,41 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 9,59 сўмга кўтарилиб, 12 469,93 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 0,33 сўмга пасайган ва 1 рубль 135,43 сўмни ташкил этган.

Долларнинг расмий курси ўтган ҳафта бошидагига қараганда 7,56 сўмга арзонлаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид