10:47 / 12.04.2021
3713

Нукусда Халқаро бахшичилик фестивалини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорда маълум қилинишича, 2021 йилда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида бўлиб ўтади. Бахшичилик фестивалининг очилиш маросими Нукус шаҳрида бошланиши ва якуний қисми Мўйноқда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикасида ушбу фестивални юқори даражада ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шунингдек, фестивални жорий йилда ўтказиш муддати санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор лойиҳаси аввалроқ муҳокамага қўйилган ва Нукус шаҳрида Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш 2021 йил апрел ойига мўлжалланган эди. Фестивални босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ташкил этиш орқали бахшичилик санъатида мавжуд бўлган ижод мактабларини қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсад қилинган.

Top