Дания дунёда биринчи бўлиб AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишдан бутунлай воз кечди
Дания соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сорен Брострем мамлакатда касалланиш даражаси пастлиги ва муқобил вакциналар борлиги сабабли ушбу вакцинадан воз кечишга қарор қилинганлигини айтди.
Дания AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишдан бутунлай воз кечган биринчи мамлакат бўлди, деб ёзади Copenhagen Post.
Ушбу қарор мазкур вакцина билан эмланганларда тромблар ҳосил бўлиши ҳолатлари билан изоҳланмоқда.
Дания соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сорен Брострем мамлакатда касалланиш даражаси пастлиги ва муқобил вакциналар борлиги сабабли ушбу вакцинадан воз кечишга қарор қилинганлигини айтди.
Дания ҳукумати шунингдек, Johnson & Johnson вакцинаси билан эмлангандан сўнг тромблар пайдо бўлиши тўғрисидаги хабарлардан кейинги вазиятни ҳам кузатмоқда. Дания ушбу вакцинага 8,2 млн доза буюртма берган ва дастлабки партияси чоршанба куни етиб келди.
Мавзуга оид
23:11 / 14.10.2024
Данияда викинглар даврига тегишли 50 га яқин скелет топилди
12:50 / 03.10.2024
Дания ва Швецияда Исроил элчихоналари яқинидаги портлашлар текширилмоқда
22:56 / 15.09.2024
Данияда ноёб тангалар коллекцияси 15 млн еврога сотилди
19:44 / 12.09.2024