Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данияда викинглар даврига тегишли 50 га яқин скелет топилди
Археологлар викинглар даврига тегишли муҳим топилмага дуч келди. Скелектлар тупроқнинг ўзига хос таркиби, хусусан, бор ва юқори даражадаги сув сабаб яхши сақланиб қолган.

Дания марказидаги қишлоқларнинг бирида археологлар викинглар даврига тегишли муҳим топилмага дуч келди. Associated Press’нинг ёзишича, археологлар жуда яхши сақланган 50 га яқин скелетни топишга муваффақ бўлган.
«Бу жуда ҳаяжонли топилма, чунки биз яхши сақланган скелетларни топдик. Одатда қадимий қабрлардан бир нечта тишни топсак ҳам хурсанд бўламиз, бу ҳолатда эса бутун бошли скелетлар», — дейди археолог Михаэл Борре Лундё.
Қайд этилишича, скелектлар тупроқнинг ўзига хос таркиби, хусусан, бор ва юқори даражадаги сув сабаб яхши сақланиб қолган. Қазишма ишлари ўтган йили электр тармоқларини режали текширувдан ўтказиш давомида аниқланган.
Экспертлар ДНКни таҳлил қилиш, шунингдек, викинглар даврининг қариндошлик, миграция ва бошқа ижтимоий моделларини ўрганишга умид билдирмоқда. «Бу янги илмий кашфиётлар учун мутлақо ўзгача восита. Барча скелетларнинг ДНКсини таҳлил қилиб, уларнинг бир-бирига боғлигини, қаердан келиб қолганини аниқлай олишимизга умид қиламан», — дейди Лундё.
Викинглар VIII аср охири — XI аср ўрталарида Европа мамлакатларига денгиз йўли орқали савдо-сотиқ учун борган, қароқчилик ва босқинчилик юришлари қилган скандинавлар. Улар Шимоли-шарқий Англия, Шимолий Францияни босиб олган ва Шимолий Америкага қадар етиб борган.
Майдони 2 минг метр квадратга етадиган қабристонга аёл ва эркак викинглар дафн этилган. Скелетлардан ташқари яна бир неча инсоннинг жасади кремация қилинган. Археологлар, шунингдек, қабрлар ичидан тумор, маржон, пичоқлар ва ҳатто кичик шиша бўлакларини ҳам топган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жазирамадан денгизга: нега Бали, Малдив ва Туркияни танлашади?
Жамият | 17:22
-
Қўрқинчли манзара ва аламли оқибатлар: Кўкдаладаги портлаш тафсилотлари
Жамият | 18:33
-
Ўқувчилар физиология ҳолати асосида спорт турларига йўналтирилади
Ўзбекистон | 18:18
-
Қашқадарёда ҳайдовчи одамларни судраб кетди
Жамият | 18:02
Мавзуга оид

11:21 / 09.07.2025
Дания бош вазири: ЕИ 5 йил ичида қайта қуролланиши керак

14:23 / 05.07.2025
Дания Ўзбекистонда биопротеин озуқа қўшимчасини ишлаб чиқаради

23:15 / 01.07.2025
Дания аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни қайтарди

15:23 / 01.07.2025