14:28 / 14.04.2021
4359

Мисрда йўловчи автобус ёниб кетиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Автобус нефть маҳсулоти олиб кетаётган юк машинаси билан тўқнашган.

Мисрда йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашиши натижасида содир бўлган ёнғин оқибатида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда El Balad нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, юк машинаси нефть маҳсулоти олиб кетаётган бўлган.

Асют провинциясида содир бўлган мазкур ҳалокат оқибатида 20 киши ҳаётдан кўз юмган ва 3 киши жароҳатланган.

Қутқарув ишларига 30дан ортиқ тез ёрдам машинаси жалб қилинган.

Top