Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШни «ўт билан ўйнашмаслик»ка чақирди
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзян АҚШ Тайван мустақиллигини хоҳлаётган кучларга нотўғри сигналлар бермаслиги кераклигини айтди.
Фото: AFP/Getty Images
Хитой АҚШни Тайван масаласида «ўт билан ўйнашмаслик»ка ва Тайван билан расмий муносабатларни кенгайтирмасликка чақирди, деб ёзади Deutsche Welle.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзян АҚШ Тайван мустақиллигини хоҳлаётган кучларга нотўғри сигналлар бермаслиги кераклигини айтди.
«Америка ҳукумати ва Тайван ўртасидаги муносабатларни Хитой ва АҚШ ўртасидаги келишувларнинг жиддий бузилиши деб ҳисоблаш мумкин. Бу Вашингтоннинг тайванлик айирмачиларга нотўғри сигнали ҳисобланади, шу боис Пекин бундай муносабатларга қатъиян қарши. Бу масалада Қўшма Штатларга жиддий тақдимнома йўлладик ва АҚШ Тайван борасида ўт билан ўйнашмаслиги керак», – деди у.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, америкаликлар Тайван аҳолиси билан маданият, ишбилармонлик соҳасида ва бошқа норасмий кўринишларда ҳамкорлик қилиши мумкин. Аммо таҳдид уйғонган тақдирда Хитой ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилади.
Пекин Тайваннинг АҚШ билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишига бир неча бор қарши чиққан.
Хитой мудофаа вазирининг таъкидлашича, «Тайваннинг мустақил бўлиши урушни билдиради».
Мавзуга оид
23:12 / 11.05.2026
Трамп Эрон таклифларини «ахлат уюми» деб атади
22:10 / 11.05.2026
АҚШ Куба қирғоқларида разведка фаолиятини кучайтирди
18:21 / 11.05.2026
Трампнинг миллион долларлик «олтин визаси» бадавлат хорижликлар орасида қизиқиш уйғотмади
16:39 / 11.05.2026