07:47 / 15.04.2021
2672

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража иссиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21-23 даража иссиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқ бўлади.

Top