08:10 / 16.04.2021
2766

16 апрел куни республика бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

16 апрелда кундуз куни республика бўйича кам булутли, қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 22-27 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида 30 даража иссиққача кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 23-25 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 14-19 даража илиқ атрофида бўлади.

Top