Жаҳон | 15:57 / 17.04.2021
10590
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Японияни Хитойдан ядро қуроли ёрдамида ҳимоя қилишга ваъда берди

Қўшма баёнотда айтилишича, АҚШ «Японияни ҳимоя қилиш мажбуриятини барча имкониятлардан, жумладан, ядровий салоҳиятидан фойдаланиб бажаради».

АҚШ Хитой билан муносабатлар кескинлашиши фонида Японияни зарурат туғилса, ядро қуроли ёрдамида ҳимоя қилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден ва Япония бош вазири Ёсихидэ Суганинг Вашингтондаги музокаралар бўйича қўшма баёнотида маълум қилинди.

Қўшма баёнотда айтилишича, АҚШ «Японияни ҳимоя қилиш мажбуриятини барча имкониятлардан, жумладан, ядровий салоҳиятидан фойдаланиб бажаради».

Ҳужжатда қайд этилишича, бу «Япониянинг Жанубий Хитой денгизидаги Сенкаку ороллари устидан назоратига путур етказишга қаратилган ҳар қандай уринишларга тааллуқли».

Мазкур ороллар Япония бошқаруви остида, аммо Хитой уларни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди.

Сўнгги вақтда бу ороллар атрофида Хитой кемалари фаоллиги кучайди. АҚШ Хитойни ўзининг энг асосий рақобатчиси деб ҳисоблайди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид