15:08 / 17.04.2021
23662

Россиянинг Каспий флотилияси кемалари Қора денгизга кирди 

Маълумот берилишича, Каспий флотилияси катерлари Қора денгиз флоти кучлари билан биргаликда денгиз ўқув машғулотларида қатнашади. Ўқув машғулотларига самолёт ва вертолётлар ҳам жалб этилади.

Каспий флотилияси кемалари отряди Қора денгизга кирди, деб хабар берди Россиянинг Қора денгиз флоти матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Каспий флотилиясининг 15та кемаси, жумладан, учта артиллерия ва саккизта десант катери ҳамда таъминот кемалари назорат текшируви доирасида Каспий денгизидан Қора денгизга ўтган.

Маълумот берилишича, Каспий флотилияси катерлари Қора денгиз флоти кучлари билан биргаликда денгиз ўқув машғулотларида қатнашади. Ўқув машғулотларига самолёт ва вертолётлар ҳам жалб этилади.

Бугун, шунингдек, Россия Қримга штурмчи самолётлар эскадрильясини жойлаштиргани маълум бўлди. Аввалроқ Қримга 58-армия қўшинлари келтирилганди.

Top