Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда махсус эвакуатор устида турган «Матиз» радарга тушди
Ижтимоий тармоқларда махсус эвакуатор устида турган “Матиз” автомобили радарга тушгани тўғрисида хабар тарқалиб, у кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур ҳолат 2020 йилда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида содир бўлган.
Қайд этилишича, 2020 йил 9 апрел куни Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилаётган рейд тадбири давомида “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчиси карантин қоидаларини бузиб, вилоят марказида ҳаракатланиб юргани сабабли, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда автомашина жарима майдончасига жойлаштиришга жўнатилган.

“Мерседес-Бенц Спринт” русумли махсус эвакуатор “Матиз” русумли автомобилни жарима майдончасига олиб кетаётиб, Ўзбекистон кўчасида юқори тезлик 60 км/соат белгиланган жойда 70 км/соат тезликда ҳаракатланган вақтда тезликни ўлчовчи мослама, яъни радарга тушган.
Радар тезлик ўлчовчи мослама автоматик тартибда ушбу махсус эвакуатор автомашинаси устига ортилган “Матиз” автомашинасини ҳам суратга олиб, марказлашган базага жўнатган.
Қарор ижро этишлик учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимига келиб тушгандан сўнг унинг асослиги ва бошқа реквизитлари тўғрилигини тасдиқлаш вақтида фақатгина “Мерседес-Бенц Спринт” русумли махсус эвакуатор юк машинаси тезликни оширгани сабабли жарима солиш тўғрисидаги қарор тасдиқланиб, мулкдорнинг яшаш манзилига почта орқали жўнатилган, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:49 / 18.07.2025
Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган радарлар рўйхати очиқланди
20:58 / 09.07.2025
Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди
15:21 / 17.06.2025
Камера ёзган қоидабузарлик учун қарор бир ойдан кечикса, жарима қўлланмайди
18:39 / 16.05.2025