Ўзбекистон | 14:48 / 21.04.2021
2881
2 дақиқада ўқилади

Тахиатошда юқори кучланишли янги ҳаво электр линияси ишга туширилди

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати маълум қилишича, «Тахиатош ИЭС» АЖда янги Л-1-Х-1-220 кВ қувватга эга юқори кучланишли ҳаво электр линиясини ишга тушириш бўйича амалга оширилган ишлар муваффақиятли якунига етказилди.

Мазкур линиянинг синов-созлаш ишлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан ҳамкорликда олиб борилди. Янги линия «Тахиатош ИЭС» АЖни тўғридан-тўғри «Хоразм» нимстанцияси билан боғлайди.  

Хабарингиз бор, Тахиатош иссиқлик электр станциясида ҳар бирининг қуввати 280 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмасини қуриш инвестицион лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида станциянинг ишлаб чиқариш қувватлари оширилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва қисман Навоий вилоятига қўшимча электр энергияси етказиб бериши имконияти пайдо бўлди.  

«Янги линиянинг ишга туширилиши Ўзбекистон Республикаси энергетика тизимига сифатли электр энергияси узатилишини таъминлайди. Бунинг натижасида юртимиз истеъмолчилари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз ва барқарор равишда электр энергияси билан таъминланади, –деди «Тахиатош ИЭС» АЖ  бош директори Фахриддин Халилаев.

Мавзуга оид