Спорт | 22:43 / 21.04.2021
8613
1 дақиқада ўқилади

Томас Бах Олимпиада шиори ўзгартирилиши мумкинлигини айтди

 Олимпия ўйинлари шиори – «Тезроқ, баландроқ, кучлироқ» 3 ойдан кейин ўзгартирилиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах матбуот анжуманида маълум қилди. 

Фото: Reuters

«Мен «Тезроқ, баландроқ, кучлироқ» шиорига «биргаликда» сўзини қўшишни таклиф қилгандим. Эндиликда бу таклиф ХОҚ аъзолари томонидан муҳокама қилинади ва 3 ойдан кейин шиор бироз ўзгариши мумкин», деб айтган Бах.

«Citius, Altius, Fortius! » шиори биринчи замонавий Олимпия ўйинлари бошланишидан 2 йил аввал – 1894 йилда тасдиқланган.

Ушбу иборани илк бор француз роҳиби Анри Мартин Дидон ўзи фаолият юритган коллежда спорт мусобақалари очилиши вақтида ишлатган. Замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси барон Пьер де Кубертен ушбу иборани Олимпиада шиори сифатида таклиф қилган.

Март бошида Томас Бах янги 4 йиллик муддатга ХОҚ президенти лавозимига қайта сайланганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид