Ўзбекистон | 11:27 / 21.04.2021
2469
1 дақиқада ўқилади

«Юз минг тадбиркор хотин-қизлар» лойиҳаси амалга оширилади

Президент “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

АТ “Халқ банки”нинг ҳудудларда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларни бизнесга тайёрлаш, маслаҳат бериш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “Юз минг тадбиркор хотин-қизлар” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Лойиҳа доирасида қуйидагилар:

  • ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, ихтисослашуви ва бошқа хусусиятларини инобатга олиб, қиймати 33 миллион сўмгача бўлган тайёр бизнес-режалар банки яратилади;
  • ўттиз ёшгача бўлган хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, мос йўналишлар бўйича (ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик ва бошқалар) малакали мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари 
  • ва ўқув тренинглари ташкил этилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид