Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё пайдо бўладиган ерни кўрганмисиз?
Марказий Осиёдаги энг узун дарё, яъни Сирдарё ўзани Наманган вилояти Норин туманининг Чўжа қишлоғи ҳудудида пайдо бўлади.
Айнан шу ерда Қорадарё ва Норин дарёлари қўшилади ва Сирдарёга айланади.

Чўжаликлар икки дарё оралиғида жойлашгани ва сув учун имконият қулай бўлгани боис қадимдан деҳқончилик билан шуғулланишади.
Эртапишар редиска, картошка, тарвуз ва қовун ҳам шу қишлоқда етиштирилади.

Уста деҳқон Аҳмаджон Мирзаев Қорадарё бўйида ўзлаштирилган ерида зироат ишларини олиб бормоқда. У май охири июнь бошида пишадиган тарвуз эккан. Унинг сўзларига кўра, тарвуз кўчати аввал уй шароитида, иссиқхоналарда ундириб олинади. Сўнгра кичик иссиқхона усулида экиб чиқилади. Аҳмаджон ака шу деҳқончилик ортидан фарзандларини ўқитмоқда, уйли-жойли қилмоқда.

Халқимиз дастурхонига қўйиладиган илк редискаларни ҳам чўжаликлар етказиб беради. Эрта пишган редискалар чет элга ҳам экспорт қилинади.
Мавзуга оид
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
14:14 / 23.03.2026