Ўзбекистон | 11:31 / 23.04.2021
1750
1 дақиқада ўқилади

Талоқтепадаги Эски ФАП биносидаги ҳолат

Ижтимоий тармоқларда «Хўрланган қишлоқ врачлик пункти» деган изоҳ билан Чироқчи тумани Талоқтепа маҳалласидаги эски бино суратлари эълон қилинган. Мазкур ҳолатга Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Муносабатда ёзилишича, Чироқчи тумани «Талоқтепа» МФЙ аҳолисига «Шўрбозор» МФЙ ҳудудидаги 64-оилавий поликлиниканинг «Ҳардури» МФЙда жойлашган шохобчаси томонидан тиббий хизмат кўрсатилмоқда. «Талоқтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган эски ФАП (фельдшерлик-акушерлик пункти) биноси туман тиббиёт бирлашмаси балансида турмайди ва ҳозирги кунда фаолият кўрсатмайди.

Аввалроқ,  «Эшикни маҳкам ушланг, йўқса, «Damas»дан тушиб қолишингиз мумкин...» сарлавҳа билан Чироқчидаги шифохона муаммолари ёритилганди.

Шунингдек, Яккабоғ туманидаги шошилинч тез тиббий ёрдам пунктиидаги ҳолат эълон қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид