Ўзбекистон | 10:10 / 24.04.2021
51783
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда 2021 йилги антирекорд янгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча мамлакатимизда қарийб 400 нафар фуқарода коронавирус билан касалланиш қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 23 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 88 679 (+399) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Бу кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Бундан аввалги антирекорд 22 апрель куни қайд этилган, ўшанда 384 кишида COVID-19 тасдиқланганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 4 нафари Андижон вилоятида,
  • 2 нафари Бухоро вилоятида,
  • 9 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 54 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 83 нафари Тошкент вилоятида,
  • 217 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
  • Бухоро вилоятида 7 нафар,
  • Жиззах вилоятида 15 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 41 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 6 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
  • Фарғона вилоятида 1 нафар,
  • Хоразм вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент вилоятида 51 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 162 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 85536 (+304) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 642 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2501 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид