«2021 йил 23 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 88 679 (+399) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Бу кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Бундан аввалги антирекорд 22 апрель куни қайд этилган, ўшанда 384 кишида COVID-19 тасдиқланганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 4 нафари Андижон вилоятида,
- 2 нафари Бухоро вилоятида,
- 9 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 54 нафари Самарқанд вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 5 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 83 нафари Тошкент вилоятида,
- 217 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
- Бухоро вилоятида 7 нафар,
- Жиззах вилоятида 15 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
- Наманган вилоятида 6 нафар,
- Самарқанд вилоятида 41 нафар,
- Сирдарё вилоятида 6 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
- Фарғона вилоятида 1 нафар,
- Хоразм вилоятида 6 нафар,
- Тошкент вилоятида 51 нафар,
- Тошкент шаҳрида 162 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 85536 (+304) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 642 нафарни ташкил қилди.
















