Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда бир кунда иккита туман ҳокимига ўринбосар тайинланди
Қонликўл тумани ҳокиминг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига Амангелди Сейилханов тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Сейилханов тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Агросаноат комплекси устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тахтакўпир туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида эса Мурат Қазақбаев иш бошлади.
Қазақбаев тайинловга қадар «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси капитал қурилиш ва таъмирлаш департаментининг қурилишни назорат қилиш муҳандиси лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
12:40
Мисрлик талабаларни Қорақалпоғистон ОТМга жалб этиш таклиф қилинди
20:06 / 20.02.2026
Оролбўйи ва Устюрт платосида Марс сайёраси манзарасини эслатувчи нуқталарда глэмпинг зоналари ташкил этилади
16:08 / 11.02.2026
Қаллибек Камалов 100 ёшда вафот этди
16:27 / 07.02.2026